УЗБЕКСКАЯ ВОЕНИЗИРОВАННАЯ ЧАСТЬ ПО ПРЕДУПРЕЖДЕНИЮ И ЛИКВИДАЦИИ ОТКРЫТЫХ НЕФТЯНЫХ  И ГАЗОВЫХ ФОНТАНОВ
gallery/56722747
gallery/logo2

НОВОСТИ

Огохлик – давр талаби

ЁТ ОКИМЛАР ТАЪСИРИДАН БОХАБАР БУЛАЙЛИК

Бугунги кунда мустакиллигимизни, халкимизнинг тинч ва фаровон хаётини куролмайдиган турли окимлар турли хил йуллар оркали юртимизга кириб келмокда. Уларнинг асосий максади халкимизнинг тинчлигини бузиш, кунгилларга вахима солиш.

Мовароуннахрга араблар VIII аср бошларида кириб келган ва шу билан Ислом дини хам кириб келган. Шундан бери халкимиз калбига ва конига Ислом дини ва маданияти сингиб кетган. Ислом дини халкимизни маърифатга, адолатга, халолликка, мехр-окибатли булишга чорлайди. Эндиликда эса динга путур етказаётган, ундан никоб сифатида фойдаланишга уринаётган турли окимлар юртимизга кириб ёшлар онгини бузишга харакат килмокда.

Ана шундай окимлардан бири "Хизб ут-тахрир" ёки тула номи "Хизбут  тахрир ал исломий", яъни ислом озодлик партияси, норасмий сиёсийлашган тузилмадир. Бу оким 1953 йилда Исроилда пайдо булди, асосчиси Такийуддин Набахоний. "Хизбут тахрир"  тузилма жихатидан пирамида куринишда ташкил топган. Машгулотлар хафтада камида бир марта утказилади. Бундай дарсларда номигагина диний дарс берилиб, асосий эътибор ёшлар тарбиясидаги маънавий бушликдан фойдаланиб, уларнинг онгига гаразли сиёсий фикрларни жойлашга каратилган. Ташкилотга аъзо булаётган номзод хар кандай шароитда хам "Хизбут тахрир" фаолияти хакидаги маълумотни сир саклашга касам ичади. "Хизбут  тахрир" харакати бутун дунё буйича "муътамад", яъни Амир томонидан бошкарилади. Вилоятларга "маъсул", туманларга эса "мусоид" рахбарлик килади. "Хизбут тахрир" ташкилотининг маркази Лондонда жойлашган.

"Хизбут тахрир" купгина мусулмон давлатлари, жумладан Миср, Иордания, Тунис, Ирок, Жазоир, Судан, Яман ва бошка давлатларда уз фаолиятини яширин тарзда олиб бормокда. Бу тузилмага 2003 йилгача фаластинлик Абдулкадим Зуллим, 2003 йилдан бошлаб Ато Абу Рушта рахбарлик килмокда, Мазкур диний ташкилот 1992 йилдан Узбекистонда махфий фаолият юрита бошлади. Хизбутчиларнинг максади  тинч, осойишта давлатда фукаролар урушини бошлаш, мамлакат иктисоий фаолиятини издан чикариш, миллатлараро ва динлараро низоларни келтириб чикариш, мамлакатга курол-ярог ва гиёхвандлик моддаларини олиб кириб, фукароларнинг тинч хаётига рахна солиш, мустакил давлатни курол-ярог ишлаб чикарувчи хорижий мамлакатларга карам килишдир. Бу диний ташкилотнинг 3 кураш боскичи бор:

1-таскиф - тушунтириш ишлари. Онги тулик шаклланмаган ёшларни уз тузогига илинтириш. Фикри заиф, таъсирчан хукук-тартибот органлари, хокимиятлардаги масъул шахсларни уз тарафига огдириш;

2-тафоул - биргаликда харакат килиш, фикрий кураш оркали "Умматнинг оёкка  туриши, фикрий онглилиги" йулида фикрий инкилобга эришиш;

3-инкилоб - тунтариш, хукуматни уммат оркали кулга киритиш. "Хизбут тахрир"нинг гояси Ислом таълимотидан узок хамда демократик хукукий давлат Конституциясига зиддир. "Хизбут тахрир"нинг расмий фаолияти араб давлатларида таъкикланган. Бизнинг мамлакатимизда хам унинг фаолияти расман таъкикланади. Шу боис бу бузгунчи оким хакида тушунтириш ишларини янада кучайтириб, унинг ёт таъсиридан ёшларимизни асрашимиз лозим.