УЗБЕКСКАЯ ВОЕНИЗИРОВАННАЯ ЧАСТЬ ПО ПРЕДУПРЕЖДЕНИЮ И ЛИКВИДАЦИИ ОТКРЫТЫХ НЕФТЯНЫХ  И ГАЗОВЫХ ФОНТАНОВ
gallery/56722747
gallery/logo2

Ўзбекистон Республикаси йўл харакати қоидаларига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан қисм автотранспорт отряди жангчи хайдовчилари ва бошқа ходимларга маълумот бериш мақсадида семенар ўтказилди.

2019 йил 09 апрелда йўл харакати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 292-сонли хукумат қарори қабул қилинди. Ўтган бир ой давомида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш киритилди. Ўзгартиришларга мувофиқ: светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак; Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлигини (тегишли йўл белгиларини ўрнатиш) пасайтиришга ваколатли; аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилади; айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситаси айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка эга; куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт; қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ овқат ва шу каби тўкилувчи товарларини ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал ёпилган бўлиши керак; велосипед ва мопед ҳайдашда рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш тақиқланади Бундан ташқари, ўзгартиришлар билан 28 та янги йўл белгилари киритилди. 

Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан қисм жангчи хайдовчиси Хўжақулов Хамза Саноқуловичга “Меҳнат фахрийси“ кўкрак нишони топширилди

Корхонада  Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг ташкил топганига 25 йил тулиши ва Афгонистондаги халкаро терроризм ва диний экстримизмга карши жанговор харакатларни тугатилганлиги хамда Афгонистондаги чекланган қўшинларни олиб чикилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан корхонада ишловчи жангчи-фахрийсини  «Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси» нинг 25 йиллиги юбилей медали берилди. Медалларни топшириш тадбирида корхонамизнинг рахбари, мехнат жамоа кенгаш раиси, туман жангчи фахрийлар бўлими раиси ва бўлим бошлиқлари иштирокида  медални тантанали равишда топширдилар.

Международный форум «Mubarek business forum 2019» 

Инвесторы из Индии, Кореи, России, Ирана, Китая и Афганистана приняли участие в международном форуме в Мубараке.