УЗБЕКСКАЯ ВОЕНИЗИРОВАННАЯ ЧАСТЬ ПО ПРЕДУПРЕЖДЕНИЮ И ЛИКВИДАЦИИ ОТКРЫТЫХ НЕФТЯНЫХ  И ГАЗОВЫХ ФОНТАНОВ
gallery/56722747
gallery/logo2

Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилоят фавқулотда вазиятлар вазирлиги Муборак туман бўлими хамда ёнғин хавфсизлиги билан хамкорликда корхона худудида ўқув тактик машғулот ўтказилди.

Қисм рахбари Р.Н.Авлакулов тумандаги 23-умумтаълим мактабига бориб, ушбу муассасага портретлар ҳамда шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди. Мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан бўлган суҳбат чоғида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлашда ҳар бир инсон фаоллик кўрсатиши лозимлигини таъкидлади. Ўқувчиларимиз бу китобларни ўқиб ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашади. Ёшларимиз қайси соҳани танламасинлар, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб етишишлари учун нафақат маънан, балким жисмонан ривожланиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун, ўқувчиларимиз бўш вақтларини турли зарарли одатларга сарфлашларига йўл қўймаслик учун уларни китоб ўқишга, спорт билан шуғулланишга даъват этиб бу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгалигини, китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиришини, китоб ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлишини такидлаб ўтди.

“Book challenge” лойиҳаси асосида Р.Н.Авлакулов Муборак туманидаги 23-умумтаълим мактабига бориб, ушбу муассасага  шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди 

Бу галги фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови жамиятни янада ислоҳ қилиш ва демократлаштириш, мамлакатни модернизациялаш шароитида бўлиб ўтади. 2018 йилнинг октябрида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Унда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) уч йил муддатга сайланиши, яширин овоз бериш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Республика комиссиясининг ваколатлари, фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида 12 фоизини ташкил этиши лозимлиги каби янги қоидалар мустаҳкамлаб қўйилди.

Жорий йил 5 май куни Муборак туман Дўстлик махалла фуқаролар  йиғини маҳалла раиси сайлови корхонамиз худудида ўтказилади