Your browser version is outdated. We recommend that you update your browser to the latest version.

УЗБЕКСКАЯ ВОЕНИЗИРОВАННАЯ ЧАСТЬ ПО ПРЕДУПРЕЖДЕНИЮ И ЛИКВИДАЦИИ ОТКРЫТЫХ НЕФТЯНЫХ  И ГАЗОВЫХ ФОНТАНОВ

почтовый индекспочтовый индексКашкадарьинская область. город Мубарек. пос. Дружба. ул. А.Темура

Тел.: (99875) 771-05-92,  67-22-2-40, 

Телефон доверия:(99875) 771-05-91

Факс: (99875) 771-05-95,  67-21-5-81 Факс Бух: (99875) 67-23-5-76               Факс ПЭО: (99875) 771-05-94

E-mail: fontan@uzvch.uz

              fontan@exat.uz

Наши военизированные отряды

Газоспасательная служба:

МВО - Мубарекский

ПВО - Помукский

КВО - Кукдумалакский

ГВО -  Гузарский

ШВО - Шуртанский 

УчВО - Учкирский

УбВО - Уртабулакский

УВГО - Устюртский военизированный газоспасательный

ГОВГВ - Гиссарский отдельный военизированный газоспасательный взвод

Противофонтанная служба:

АВО -  Аланский

ФВО - Ферганский 

УВО -  Устюртский

ЦВИО - Центральный военизированный инспекционный

УЦПК - Учебный центр подготовки кадров

.

                    «Камолот» ЁИҲ Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм бошланғич ташкилоти ва қисм маънавият – маърифат кенгаши билан ҳамкорликда

30.01.201йил Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм йиғилишлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти

Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг 25.01.2017 йилдаги ПҚ 2744-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг

хотирасини абадийлаштириш чора-тадбирлари режасини амалга ошириш тадбири ташкил этилди.

Тадбирга қатнашдилар:          100 нафардан ортиқ қисм ишчи ходимлари,

Қисм бошлиғи ўринбосари: Зиборов Е.И.,

Қисм штаби бошлиғи: Кадиров Т.Р.,

Қисм меҳнат жамоаси кенгаши раиси: Михралиев И.Б.

Қисм ҳуқуқий масалалар бўйича бош мутахассиси: Рахмонов Б.

Қисм бош хисобчиси: Зойиров З.Э.

Қисм ходимлар бўлими бошлиғи в.в.б.: Хусанова Г.У.

“Дўстлик” махалла фуқаролар йиғини оқсоқоллари,

Муборак туман ички ишлар бўлинмаси ҳамда Муборак туман прокуратураси томонидан иштирок этишди.

«Камолот» ЁИҲ Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм бошланғич ташкилоти, қисм маънавият – маърифат кенгаши ҳамда Миллий ҳавфсизлик хизмати Муборак туман бўлинмаси билан ҳамкорликда

Маънавий-маърифий соҳада

2017 йил 11 январда қисм мажлислар залида ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда, ёшларни диний экстремизм ва ақидапарастлик каби бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш, уларда ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида “Огоҳликка даъват” мавзусида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Тадбирга 70 нафардан ортиқ ишчи ходимлар иштирок этишди

Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони тантанали топширилди.

Мамалакатимиз мустақиллигини мустахкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, ривожланиши учун нефтегаз сохасида аниқ белгиланган мақсадлар йўлида фидокорона мехнат қилаётган ходимларни Ўзбекистон Республикаси Президантининг 2016 йил 1-июлдаги Фармонига биноан таъсис этилган "Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони билан тақдирландилар. 

ЎзҲҚ в.б.бошлиғи   Р.Н.Авлакулов, ЎзҲҚ бошлиғи муовини  Е.И.Зиборов, ЎзҲҚ ШТАБ бошлиғи в.б.  Т.Р.Кадыров 

ЎзҲҚ РИБ бошлиғи  О.М.Каримов ЎзҲҚ АВО жангчиси   Ж.Ж.Эшонқулов 

 ЎзҲҚ ВОПХО командир ўринбосари     Р.А.Бадаев  

ЎзҲҚ МВО туман мухандиси    Ғ.Р.Қаландаров  

 

 

 

                    "Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони берилган ходимларга табриклар.

"Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони билан тақдирланган ходимларни қисм мажлислар  залида рахбарият ва ходимлар томонидан табриклар ва қутловлар билдирилди. 

Шулар қаторида нефт ва газ саноатида хизматлари учун "Ўзбекнефтегаз"МХК томонидан қуйидаги ходимлар яъний ХМАТО отряди командири Ж.Мамарасулов ва ПХО отряди жангчиси Ш.Хамраевларга берилган фахрий ёрлиқлар топширилди. 

"Мустақиллик буюк неъмат" шиори остида йиғилиш ўтказилди.

                    2016 йил 25 август куни қисм мажлислар залида "Мустақиллик буюк неъмат" шиори остида Халқ демократик партияси хамда Миллий тикланиш демократик партияси рартия рахбарлари билан учрашув ўтказилди.

Йиғилишда қатнашганлар:

Халқ демократик партияси раиси Алима Парпиева

Миллий тикланиш демократик партияси раиси Турдиева Фароғат

25 нафар қисм ишчи ходимлари.

Учрашувда партия рахбарларининг 25 йил давомида амалга оширилган ишлари, ютуқлари ва хисоботлари тингланди.  

2016 йил 28 - апрелда «Камолот» ЁИҲ Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм бошланғич ташкилоти ҳамда ҳамкор ташкилотларимиз билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда қуйидаги масалалар кўрилди.

I.  Маънавий-маърифий соҳасида

 1.   Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ҳуқуқ-бузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш.

2.  Репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, баркамол авлодни шакллантириш, ёшлар орасида қизларни эрта турмушга бериш ва қариндошлар ўртасида никоҳнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш, ёшларни маънан етук ва жисмонан соғлом қилиб тарбиялашга қаратилган “Ёшлар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олиш” мавзусидаги тарғибот тадбирларини, “Соғлом она ва соғлом бола – юрт келажаги!” мавзусида давра суҳбатлари, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.

 II. Спорт ва ўсиб келаётган авлодни жисмоний тарбиясини ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш соҳасида.

Хорижий давлатлардан кириб келаётган ёшларимиз ҳулқига, мафкурасига таъсир ўтказаётган оммавий маданият бўйича турли тадбирлар олиб бориш.

 

Йиғилишда иштирок этганлар.

ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарати раҳбари   А.Тўраев

 «Камолот» ЁИҲ Муборак туман Кенгаши раиси в.б.   Р. Раҳмонова

 Муборак туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходими  А. Бешимов Муборак туман ҳокимлиги хотин қизлар қўмитаси раиси     Х. Тўраева

 Қатнашдилар:  Қисм ишчи ходимлари.

 

Гиёхвандлик-инсон хатоси

Хаёт эзгулик билан гўзал. Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. “Аср вабоси” номини олган гиёхвандлик инсоннинг осуда ҳаётига рахна солиб, онгини ўзига бўй сундирувчи заҳри қотилдир.Бу шундай қуролки,ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини билмай қолади.

          Мутахассисларнинг фикрига кўра ўртача йигирма беш йил умр кўради.

Гиёхванд фақатгина ўз соғлигини йўқотилмай, балки ўз ҳатти-харакатларини ҳам назорат қила олмайди.

         Гиёхванд нафақат бир шахсни, балки бутун бир халқни, миллатни йўқ қилиб юборишга қодир, нега бу бало ҳали-ҳануз ҳаётимизни заҳарланишни давом эттирияпти?

Буни сабабини олимларимиз ўрганиб, турли хулосаларга келмоқдалар. Олимларнинг тадқиқотларида шу нарса аён бўлдики, гиёхвандлар асосан 16 ёшдан 35 ёшгача бўлиб аксарияти ўзига тўқ оилалардан экан.

         Гиёхвандлик ижтимоий хавфга ҳам эга. Гиёхвандликка берилган инсон жамиятга ҳеч қандай фойда келтирмайди, балки бошқаларни ҳам ўз домига тортишга ҳаракат қилади. Унинг домига тушган ёшларда ўқишга, ишлашга, умуман ҳаётга қизиқиш қолмайди.

         Бу иллатнинг, айниқса ёшлар ва аёллар орасида кўпайиши катта ижтимоий хавфга эга бўлиб, меҳнатсиз пул орттириш, фақат маишат қилиш манбаига кириш аянчли ҳолатдир.

         Барча ёш жувон, аёллар гиёхванд моддалар савдоси билан шуғулланиши, улар учун тирикчилик манбаи бўлиб, бу хаётнинг заволи бўлганлигини тушунмасликларини ачинарли ҳолдир. Афсуски бугунги кунда ўз илдизларига болта ураётганлар сони кўпайиб кетмоқда.

          Гиёхвандлик қадим-қадим замонлардан бери маълум иллат. Унинг турлари кўп бўлсада, асорати битта-сиртмоғига илинган кишиларни ўлим томон етаклайди.

Гиёхвандликнинг бир тури бўлган нашавандлик ўз даврида олим, фозил кишилар томонидан ҳар тарафлама ўрганилиб, унинг асоратлари кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, буюк табиб Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” китобида нашанинг одам организмига салбий таъсирини баён этган.Китобнинг иккинчи жилди 634-мақоласида “Наша уруғини кўп истеъмол қилинса, бефарзандликка олиб келади” дейилади.

Навқирон келажак эгаси бўлмиш ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка, ота-оналарга, мактаб, ўқув юртларининг мураббийларига, маҳалла оқсоқолларига боғлик. Ёшлар бўш вақтининг мазмунли ўтишини ташкил этиш, вақтдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш, турфа машғулотларга қизиқувчилар учун тўгарак ва клубларини кенгайтириш яхши самара беради. Шундай экан гиёҳвандликка қарши фақат ўқитувчи, ёки нарколог, милиция ходими ёки божхона назоратчиси эмас, барчамиз ҳамжиҳат бўлиб курашишимиз керак.

       Ҳозирги пайтда гиёҳвандлик оғир ва қийин даволанадиган касаллик ҳисобланади. Чунки гиёҳванднинг танасидаги барча аъзолар ва тизимлар шикастланади. Уларни даволаш учун узоқ муддат зарур бўлади. Даволанишнинг мураккаблиги шундаки, тиббий йўл билан жисмоний боғлиқни йўқотиш мумкин, руҳий боғликни эса тиббий йўл билан бартараф этиш мушкул.

Диний экстремизм ва фундаментализм – жамият барқарорлигига таҳдид

      Ислом динини асли ҳолида сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиб, одамларни бир-бирига қарши қўйиб, қон тўкишни ташкил қилаётган, амалда ўзининг ҳузур-ҳаловатини ўйлаётган кимсаларни Оврўпада фундаменталистлар, Марказий Осиёда ақидапарастлар ёки экстремистлар деб атайдилар.

Экстремизм (лот.ekstremus – ўта) – ижтимоий-сиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирлар, фикр-қарашларни ёқловчи назария ва амалиёт.

      Экстремизм мазмунига кўра диний ва дунёвий, намоён бўлишига кўра ҳудудий, минтақавий, халқаро шаклларга бўлинади. Экстремистик қарашлар жуда чуқур илдизларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган. Дунёвий экстремизмнинг сиёсий, иқтисодий, мафкуравий кўринишлари мавжуд бўлгани ҳолда, диний экстремизм барча динлар доирасида ривожланган.

     Диний экстремизм ислом оламида ҳам кенг тарқалган. Диний экстремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин, асосий мақсади диний давлатни барпо этиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, ихтилофлар, қуролли тўқнашувлар орқали, яъни қон тўкиш ва зўравонлик билан эришишни кўзлайдилар.

Бу эса мустақилликка ҳам, жамият тараққиётига ҳам катта ғов бўлади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга киритиш бўлиб, бу йўлда улар энг жирканч усуллардан фойдаланадилар. Экстремизм хавфи ҳақида тўхталиб, Президентимиз И.А.Каримов шундай таъкидлайди: “Аслини олганда, хавфсизликка солинаётган таҳдидлар анча серқирра. Улар сиёсий экстремизм, шу жумладан диний руҳдаги экстремизмни, миллатчилик ва миллий маҳдудликни, этник, миллатлараро, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик асосидаги зиддиятларни, коррупция ва жиноятчиликни, экология муаммоларини ўз ичига олади.”

       Мафкуравий нуқтаи назардан экстремизм ҳар қандай бошқача фикрлашни инкор этади. Ўзининг мафкуравий ва диний қарашларини қўпол равишда мажбурлаб қабул эттиришга ҳаракат қилади. Ўз мухолифларини турли воситалар билан мажбурлайди. Экстремистлар ўз тарафдорларидан уларнинг ҳар бир буйруқларини сўзсиз бажаришни, уларга кўр-кўрона ишонишни талаб қилади. Ўз қарашларини ҳимоя қилар эканлар, улар ақлга эмас, ҳис-туйғуларга суянадилар. Баъзан хира шуурларга, омманинг, тўданинг инстинктига суянадилар.

   Фундаментализм (“fundamentum”) лотин тилидан олинган бўлиб, ”асос” деган маънони англатади. 1908 йилда АҚШнинг Калифорния штатида протестантларнинг “Христиан динининг фундаментал тушунчалари конференцияси” ҳаракати христианлик динига турли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилаётганлиги, диннинг трансформацияга учраши хавфи борлиги, шунинг учун диннинг пайдо бўлган давридаги илк асосларига қайтиш зарурлиги ғояси билан чиқди.” Шундан бошлаб табиий фанларни рад этган, Инжилни соф ҳолига қайтариш ҳаракати иштирокчиларига нисбатан “фундаменталист” атамасини ишлатиш русум бўлди. Кейинги даврларда мазкур атама иудаизм, ислом ва бошқа динларни тадқиқ этишда қўлланилди.“ Ислом фундаментализми ҳозирги Исломдаги уч оқимдан (традиционализм ва модернизм билан бирга) бири. Бу оқим ўзини диний уйғониш тарафдорлари деб атайди. Ислом фундаментализмининг асосий концепцияси Исломнинг фундаментал принциплари капитализмдан ҳам, социализмдан ҳам фарқ қилувчи мустақил “Ислом тараққиёт йўли”ни белгилаб беради, деб ҳисоблайдилар.

    Диний фундаментализм, яъни ақидапарастлик кўр-кўрона ишонишга, эътиқодга асосланган далилсиз, исботсиз қоидага, ишонч билан айтилган фикрга ёки қаттиқ ишонилган мулоҳазага асосланади. Шу сабабли ақидапараст одамларга ақидаларга кўр-кўрона ишонувчи, ақидаларга ёпишиб олган, догматизм тарафдори сифатида қаралади.

      Демак, диний ақидапарастлик - ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган, ваҳий ва мўъжизаларнинг муқаддас китоблардаги баёнининг ҳарфий талқини тарафдори, уларнинг ҳар қандай мажозий талқинига муросасиз, сўзма-сўз талқинига асосланган эътиқодни ақлга таянган мантиқий далиллардан устун қўядиган, муайян диний эътиқод шаклланишининг бошланғич даврида белгиланган барча йўл- йўриқларнинг қатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қўлланиладиган тушунчадир.

      Юқорида билдирилган фикрлардан хулоса қилиш мумкинки, “фундаментализм”, “экстремизм”, “фанатизм”, ”терроризм”, гарчи тарихий келиб чиқиши ва бошқа жузъий жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилса-да, бир-бирини тўлдириб келган. Диний фундаментализм ва экстремизм мавжуд экан, терроризм хавфи ва таҳдиди ҳамма вақт сақланиб қолади. Зеро, терроризм ўзининг ғоявий ва мафкуравий озиғини улардан олади ва уларга таянади.

       Таъкидлаб ўтилган барча ҳолатлар терроризмга қарши умумдавлат тизимида кураш олиб бориш йўлларини ишлаб чиқишда муҳим йўлланма бўлиши табиий. Бугунги кунда экстремизм билан терроризмнинг чатишиб кетганлиги ҳам жиддий хавотир уйғотади. Кўпинча террорчилик ташкилотлари мафкуравий пойдеворга эга экстремистик гуруҳлар билан онгли равишда бирлашади. Бундай бирлашишдан мақсад жиноий тузилмаларнинг хунрезликларига, қўпорувчиликларга “ғоя учун кураш”, “жиҳод” тусини беришдир.

    Диний фундаментализм ва экстремизм асосида вужудга келиб, террорчилик усулларини қўллаётган ислом ниқобидаги турли ташкилотлар ва ҳаракатларга қарши самарали мафкуравий кураш олиб бориш, ҳамда уларнинг кураш усулларининг ғайриинсоний моҳиятини фош этишда, уларнинг тарихий ва ғоявий илдизларини аниқлаш ва илмий-фалсафий таҳлил қилиш муҳим назарий ҳамда амалий аҳамият касб этади.