www.uzvch.uz
Ваш браузер устарел. Рекомендуем обновить его до последней версии.

 

                                        Поздравляем всех с Великим праздником любви, добра, пробуждения весны, обновления мира и дружбы, молодости и труда НАВРУЗ

                                     Пусть этот весенний праздник принесёт в каждый дом счастье и благополучие!

 

Гиёхвандлик-инсон хатоси

Хаёт эзгулик билан гўзал. Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. “Аср вабоси” номини олган гиёхвандлик инсоннинг осуда ҳаётига рахна солиб, онгини ўзига бўй сундирувчи заҳри қотилдир.Бу шундай қуролки,ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини билмай қолади.

          Мутахассисларнинг фикрига кўра ўртача йигирма беш йил умр кўради.

Гиёхванд фақатгина ўз соғлигини йўқотилмай, балки ўз ҳатти-харакатларини ҳам назорат қила олмайди.

         Гиёхванд нафақат бир шахсни, балки бутун бир халқни, миллатни йўқ қилиб юборишга қодир, нега бу бало ҳали-ҳануз ҳаётимизни заҳарланишни давом эттирияпти?

Буни сабабини олимларимиз ўрганиб, турли хулосаларга келмоқдалар. Олимларнинг тадқиқотларида шу нарса аён бўлдики, гиёхвандлар асосан 16 ёшдан 35 ёшгача бўлиб аксарияти ўзига тўқ оилалардан экан.

         Гиёхвандлик ижтимоий хавфга ҳам эга. Гиёхвандликка берилган инсон жамиятга ҳеч қандай фойда келтирмайди, балки бошқаларни ҳам ўз домига тортишга ҳаракат қилади. Унинг домига тушган ёшларда ўқишга, ишлашга, умуман ҳаётга қизиқиш қолмайди.

         Бу иллатнинг, айниқса ёшлар ва аёллар орасида кўпайиши катта ижтимоий хавфга эга бўлиб, меҳнатсиз пул орттириш, фақат маишат қилиш манбаига кириш аянчли ҳолатдир.

         Барча ёш жувон, аёллар гиёхванд моддалар савдоси билан шуғулланиши, улар учун тирикчилик манбаи бўлиб, бу хаётнинг заволи бўлганлигини тушунмасликларини ачинарли ҳолдир. Афсуски бугунги кунда ўз илдизларига болта ураётганлар сони кўпайиб кетмоқда.

          Гиёхвандлик қадим-қадим замонлардан бери маълум иллат. Унинг турлари кўп бўлсада, асорати битта-сиртмоғига илинган кишиларни ўлим томон етаклайди.

Гиёхвандликнинг бир тури бўлган нашавандлик ўз даврида олим, фозил кишилар томонидан ҳар тарафлама ўрганилиб, унинг асоратлари кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, буюк табиб Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” китобида нашанинг одам организмига салбий таъсирини баён этган.Китобнинг иккинчи жилди 634-мақоласида “Наша уруғини кўп истеъмол қилинса, бефарзандликка олиб келади” дейилади.

Навқирон келажак эгаси бўлмиш ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка, ота-оналарга, мактаб, ўқув юртларининг мураббийларига, маҳалла оқсоқолларига боғлик. Ёшлар бўш вақтининг мазмунли ўтишини ташкил этиш, вақтдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш, турфа машғулотларга қизиқувчилар учун тўгарак ва клубларини кенгайтириш яхши самара беради. Шундай экан гиёҳвандликка қарши фақат ўқитувчи, ёки нарколог, милиция ходими ёки божхона назоратчиси эмас, барчамиз ҳамжиҳат бўлиб курашишимиз керак.

       Ҳозирги пайтда гиёҳвандлик оғир ва қийин даволанадиган касаллик ҳисобланади. Чунки гиёҳванднинг танасидаги барча аъзолар ва тизимлар шикастланади. Уларни даволаш учун узоқ муддат зарур бўлади. Даволанишнинг мураккаблиги шундаки, тиббий йўл билан жисмоний боғлиқни йўқотиш мумкин, руҳий боғликни эса тиббий йўл билан бартараф этиш мушкул.

Диний экстремизм ва фундаментализм – жамият барқарорлигига таҳдид

      Ислом динини асли ҳолида сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиб, одамларни бир-бирига қарши қўйиб, қон тўкишни ташкил қилаётган, амалда ўзининг ҳузур-ҳаловатини ўйлаётган кимсаларни Оврўпада фундаменталистлар, Марказий Осиёда ақидапарастлар ёки экстремистлар деб атайдилар.

Экстремизм (лот.ekstremus – ўта) – ижтимоий-сиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирлар, фикр-қарашларни ёқловчи назария ва амалиёт.

      Экстремизм мазмунига кўра диний ва дунёвий, намоён бўлишига кўра ҳудудий, минтақавий, халқаро шаклларга бўлинади. Экстремистик қарашлар жуда чуқур илдизларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган. Дунёвий экстремизмнинг сиёсий, иқтисодий, мафкуравий кўринишлари мавжуд бўлгани ҳолда, диний экстремизм барча динлар доирасида ривожланган.

     Диний экстремизм ислом оламида ҳам кенг тарқалган. Диний экстремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин, асосий мақсади диний давлатни барпо этиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, ихтилофлар, қуролли тўқнашувлар орқали, яъни қон тўкиш ва зўравонлик билан эришишни кўзлайдилар.

Бу эса мустақилликка ҳам, жамият тараққиётига ҳам катта ғов бўлади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга киритиш бўлиб, бу йўлда улар энг жирканч усуллардан фойдаланадилар. Экстремизм хавфи ҳақида тўхталиб, Президентимиз И.А.Каримов шундай таъкидлайди: “Аслини олганда, хавфсизликка солинаётган таҳдидлар анча серқирра. Улар сиёсий экстремизм, шу жумладан диний руҳдаги экстремизмни, миллатчилик ва миллий маҳдудликни, этник, миллатлараро, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик асосидаги зиддиятларни, коррупция ва жиноятчиликни, экология муаммоларини ўз ичига олади.”

       Мафкуравий нуқтаи назардан экстремизм ҳар қандай бошқача фикрлашни инкор этади. Ўзининг мафкуравий ва диний қарашларини қўпол равишда мажбурлаб қабул эттиришга ҳаракат қилади. Ўз мухолифларини турли воситалар билан мажбурлайди. Экстремистлар ўз тарафдорларидан уларнинг ҳар бир буйруқларини сўзсиз бажаришни, уларга кўр-кўрона ишонишни талаб қилади. Ўз қарашларини ҳимоя қилар эканлар, улар ақлга эмас, ҳис-туйғуларга суянадилар. Баъзан хира шуурларга, омманинг, тўданинг инстинктига суянадилар.

   Фундаментализм (“fundamentum”) лотин тилидан олинган бўлиб, ”асос” деган маънони англатади. 1908 йилда АҚШнинг Калифорния штатида протестантларнинг “Христиан динининг фундаментал тушунчалари конференцияси” ҳаракати христианлик динига турли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилаётганлиги, диннинг трансформацияга учраши хавфи борлиги, шунинг учун диннинг пайдо бўлган давридаги илк асосларига қайтиш зарурлиги ғояси билан чиқди.” Шундан бошлаб табиий фанларни рад этган, Инжилни соф ҳолига қайтариш ҳаракати иштирокчиларига нисбатан “фундаменталист” атамасини ишлатиш русум бўлди. Кейинги даврларда мазкур атама иудаизм, ислом ва бошқа динларни тадқиқ этишда қўлланилди.“ Ислом фундаментализми ҳозирги Исломдаги уч оқимдан (традиционализм ва модернизм билан бирга) бири. Бу оқим ўзини диний уйғониш тарафдорлари деб атайди. Ислом фундаментализмининг асосий концепцияси Исломнинг фундаментал принциплари капитализмдан ҳам, социализмдан ҳам фарқ қилувчи мустақил “Ислом тараққиёт йўли”ни белгилаб беради, деб ҳисоблайдилар.

    Диний фундаментализм, яъни ақидапарастлик кўр-кўрона ишонишга, эътиқодга асосланган далилсиз, исботсиз қоидага, ишонч билан айтилган фикрга ёки қаттиқ ишонилган мулоҳазага асосланади. Шу сабабли ақидапараст одамларга ақидаларга кўр-кўрона ишонувчи, ақидаларга ёпишиб олган, догматизм тарафдори сифатида қаралади.

      Демак, диний ақидапарастлик - ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган, ваҳий ва мўъжизаларнинг муқаддас китоблардаги баёнининг ҳарфий талқини тарафдори, уларнинг ҳар қандай мажозий талқинига муросасиз, сўзма-сўз талқинига асосланган эътиқодни ақлга таянган мантиқий далиллардан устун қўядиган, муайян диний эътиқод шаклланишининг бошланғич даврида белгиланган барча йўл- йўриқларнинг қатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қўлланиладиган тушунчадир.

      Юқорида билдирилган фикрлардан хулоса қилиш мумкинки, “фундаментализм”, “экстремизм”, “фанатизм”, ”терроризм”, гарчи тарихий келиб чиқиши ва бошқа жузъий жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилса-да, бир-бирини тўлдириб келган. Диний фундаментализм ва экстремизм мавжуд экан, терроризм хавфи ва таҳдиди ҳамма вақт сақланиб қолади. Зеро, терроризм ўзининг ғоявий ва мафкуравий озиғини улардан олади ва уларга таянади.

       Таъкидлаб ўтилган барча ҳолатлар терроризмга қарши умумдавлат тизимида кураш олиб бориш йўлларини ишлаб чиқишда муҳим йўлланма бўлиши табиий. Бугунги кунда экстремизм билан терроризмнинг чатишиб кетганлиги ҳам жиддий хавотир уйғотади. Кўпинча террорчилик ташкилотлари мафкуравий пойдеворга эга экстремистик гуруҳлар билан онгли равишда бирлашади. Бундай бирлашишдан мақсад жиноий тузилмаларнинг хунрезликларига, қўпорувчиликларга “ғоя учун кураш”, “жиҳод” тусини беришдир.

    Диний фундаментализм ва экстремизм асосида вужудга келиб, террорчилик усулларини қўллаётган ислом ниқобидаги турли ташкилотлар ва ҳаракатларга қарши самарали мафкуравий кураш олиб бориш, ҳамда уларнинг кураш усулларининг ғайриинсоний моҳиятини фош этишда, уларнинг тарихий ва ғоявий илдизларини аниқлаш ва илмий-фалсафий таҳлил қилиш муҳим назарий ҳамда амалий аҳамият касб этади.