СCCPда кимё саноати ривожланиши муносабати билан катта корхоналарда, кўмир конлари ва тоғ саноатида қутқарув бўлинмаларини ташкил қилиш эҳтиёжи пайдо бўлди. СССР Ҳалқ Меҳнат комиссарияти томонидан 28 март 1930 йилда газ қутқарув хизмати ташкил топган кун ва №134 бўйруқ билан “Корхоналардаги Қутқарув хизмати тўғрисидаги низом” тасдиқланди.
СССРда 1966 йилдан бошлаб газ хавфсизлиги бўйича эътибор нафақат кимё саноати объектларида, шунингдек газ ва нефт саноати тизими хавфсизлигига эътибор кўчайди.
1992 йилдан бошлаб, Совет Иттифоқи қўлагандан сўнг, мустақил Ўзбекистон республикаси Вазирлар махкамаси 1992 йил 13 май № 233 қарорига асосан «Ўзбекнефтгаз» концерни яратилди. 3 моддага биноан концерн тизимида отқинга қарши ва газ хавсизлиги бўйича ҳарбийлаштирилган қисм ва отрядлар ташкил этиш, шу жумладан 1992 йил 20 августдаги «Ўзбекнефтгаз» концерни қарорига асосан Марказий Осиё ҳарбийлаштирилган қисми Ўзбекистон Ҳарбийлаштирилган қисми деб тизимга киритилсин. Қисм Қашқадарё вилояти Муборак шахрида ва отрядлар Андижон вилояти Хужаобод қишлоғида, Қашқадарё вилояти Алан қишлоғида барпо этилсин.
1998 йил 15 декабрдаги Вазирлар махкамасининг №523 қарорига асосан «Ўзбекнефтгаз» концерни «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясига деб номланди. ЎзҲҚ 11 илова п12 ва 12 иловага асосан «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси таркибий бўлинмаси ҳисобланади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 19.06. 2000 й. N 233, 21.10.2003й. № 460 . қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти 21.08.2006 й.№ПП 446. қарори ЎзҲҚ бошлиғи этиб Шафигин Р. Г. тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 04.12.2014 йил № 332 қарори билан «Ўзбекнефтгаз» Миллий Холдинг компанияси таркибий бўлинмаси деб, ЎзҲҚ Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Ҳарбийлаштирилган қисми деб тасдиқланди. 04 декабрь ЎзҲҚ барпо этилган кун деб ҳисобланади.