Фуқароларнинг мурожаатлари

Регламент

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар Очиқ нефт ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисмига ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш хуқуқига эга.

Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда: шахсан тақдим этилиши, почта орқали юборилиши, “ишонч телефони”  (+998-75) 230 11 71 орқали, электрон почта fontan@uzvch.uz орқали юборилиши мумкин.

Жисмоний шахсларнинг мурожаатларида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) яшаш манзили ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.

Юридик шахсларнинг мурожаатларида юридик шахснинг тўлиқ номланиши, жойлашув маълумотлари (почта манзили) ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.

Ёзма мурожаат мурожаатчи жисмоний шахс бўлганда унинг имзоси, юридик шахс бўлганда раҳбарнинг ёки ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Агар мурожаат этаётган жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини имзоланганлигини бириктириш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат мурожаатни тузган шахснинг имзоси ва қўшимча равишда фамилияси (исми, отасининг исми) бириктирилиши лозим.

Электрон мурожаат, рақамли электрон имзо ва бошқа мавжуд бўлган ҳужжатлар билан тасдиқланган, идентификациялаш имкониятига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши лозим. Электрон мурожаат белгиланган қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

 

Агар Сизда ҳал этилмаган муаммолар, аризалар, шикоятлар ва таклифлар мавжуд бўлса энди Сиз pm.gov.uz портали орқали юборишингиз мумкин.