Фаввора хавфсизлиги хизматида -Фаввора хавфсизлиги профилактикасини амалга ошириш, очиқ нефт ва газ фавворалари, ГНВПларни бартараф этиш, авария пайтида одамларни қутқариш, махсус мураккаб авария таъмирлаш ишларини олиб боришдан иборат
Газ хавфсизлиги хизматида- Газ хавфсизлиги профилактикасини амалга ошириш, газдан қутқарув ишларини амалга ошириш, газ хавфи мавжуд ишларни амалга оширишдан иборат.
Кадрларни тайёрлаш хизмати-Кадрларни тайёрлаш мақсадида қисм базаси ва дала полигонида ўқув марказ ташкил этилган бўлиб марказда ҳарбийлаштирилган қисм шахсий таркиби учун мутахасис ва кадрларни етказиш ва уларнинг малакасини ошириш, нефт ва газни қазиб олувчи корхоналар ишчи ходимларини ГНВПни олдиндан аниқлаш, олдини олиш ва уларни бартараф қилиш бўйича ўқитилади.
Қисм фаолияти учун махсус жихозларни ишлаб чиқариш ва таъмирлашда қисм базасида конструкторлик бюроси ва механика цехлари хамда махсус ускуналарни таъмирлаш, мукаммаллаштириш пунктлари мавжуд.